Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 01T151RА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим тўртинчи моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.