Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 01B822KB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланиб, пиёдани туртиб юборганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Суриштирувлар давомида пиёда тан жароҳати олмаганлиги маълум бўлди.

Видео Тошкент шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.