Тест режимида

Хабарлар

Қорақалпоғистонда ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан фуқаролар мурожаатларини тинглаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди

Тадбирнинг асосий мақсади — фуқароларнинг мурожаатларини бевосита жойида тинглаш, ҳудудларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни тезкор ҳал этиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини замон талабларига мос равишда яхшилашдан иборат бўлди.

Жараёнда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Қабул давомида маҳаллий аҳоли вакиллари йўл белгиларининг етишмаслиги, светофорларнинг созлиги, пиёдалар ўтиш жойлари ҳолати ва транспорт оқимини тартибга солиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Кўтарилган масалалар юзасидан раҳбарият вакиллари масъул идораларга аниқ топшириқлар берди, айрим муаммолар эса жойида ҳал этилди.

Сайёр қабул нафақат фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлади, балки ҳудудда хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилди. Аҳоли, айниқса ёшлар билан ўтказилган суҳбатларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг аҳамияти, болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олиш чоралари кенг тушунтирилди.