Қувиб ўтиш жараёнида хавфли вазиятни юзага келтирган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 80С051TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси ҳаракати давомида ўзидан олдинда бўлган транспортни қувиб ўтишда белгиланган талабларга риоя этмасдан ЙТҲ содир бўлиши мумкин бўлган хавфли вазиятни юзага келтирганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда шошилмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.