Тест режимида

Хабарлар

"Регапен" ва бошқа тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 15 апрель куни соат 02:40 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нурматов ва А.Рўзибоевлар томонидан, Заргарлик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Н.Т. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ва целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Т. ва аниқланган моддалар Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 15 апрель куни соат 14:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1974 йилда туғилган С.К.нинг ёнидан 10 миллиграммли шприц ичида, жигар рангли суюқлик ҳамда унинг сумкасидан целлофанга солинган, жигар рангли, ўтрик ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.К. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 15 апрель куни соат 22:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва Ф.Джураевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган О.У. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан зар қоғозга ўралган, пушти рангли, ўткир ҳидли кукунсимон модда ва 8 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.У. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...