Тест режимида

Хабарлар

Рейдлар давомида айрим йўловчиларнинг ёнидан психотроп ва гиёҳвандлик воситалари топилди. Текширувлар давом этмоқда

Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 6 февраль куни соат 09:45 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Н.Досимовлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1971 йилда туғилган Т.Т.нинг чўнтагидаги гугурт қутиси ичидан 2 дона, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.Т. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2022 йил 6 февраль куни соат 13:30 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пулатов ва М.Шариповлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1998 йилда туғилган М.С.нинг қўлидаги “KENT” номли сигарета қутиси ичидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.С. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган; 

- 2022 йил 6 февраль куни соат 23:00 ларда, Бектемир туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ ходими А.Мардиев томонидан ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Matiz” русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1987 йилда туғилган М.З.нинг сумкасидан 3 дона “Тропикамид” номли ва 10 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.З. ва топилган дори воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2022 йил 7 февраль куни соат 01:30 ларда, Олмазор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ ходими Ш.Очилдиев томонидан КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Matiz” русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситаси салонидан инсон танасига тан жароҳати етказиши мумкин бўлган бир дона темир "бита" ҳамда йўловчи, 1986 йилда туғилган А.А.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган А.И. ва йўловчи А.А.лар ҳамда топилган воситалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...