Тест режимида

Хабарлар

Рухсат этилган айрим қулайликлар ва қоидабузарлик учун жавобгарликдаги бир қанча ўзгаришлар юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси биносида масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 734-сонли Қонуни юзасидан брифинг иштирокчиларга батафсил маълумот ҳамда журналистларнинг бир қанча саволларига жавоблар берилди.