Тест режимида

Хабарлар

Самарқандда кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда

Самарқанд вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш ва ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида кучайтирилган тунги рейдлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун хизмат олди саф йўриқномаси ўтказилди.

Шундан сўнг, барча ходимлар Самарқанд вилояти бўйлаб кучайтирилган тунги назорат тадбирларини амалга оширишга киришди. Рейдлар доирасида жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.