Тест режимида

Хабарлар

"Самарқанд-Тошкент" йўналишида тўхтатилган автомобилнинг йўловчиларидан бири қидирувда бўлиб чиқди

2021 йил 7 декабрь куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида жойлашган "Юқори нуқта" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ходимлар томонидан "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "YUTONG" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи Х.Ф. муқаддам бир қанча жиноятларни содир этганликда айбланаётганлиги, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган ва зудлик билан ушланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Ф. туман ИИБга топширилган.