Самарқандда тақиқланган модда билан боғлиқ ҳолат аниқланди
2024 йил 19 декабрь куни соат 17:00ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани ҳудудида жойлашган "Омонқўтон" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Captiva" русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини кўздан кечириш жараёнида у ўзининг кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида автомобиль салонидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланган.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, топилган модда ҳамда ҳайдовчи Ургут туман ИИБга топширилган.