Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилди

Ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Текширув хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Х.Анваров вилоят ИИБ "интизомй кенгаши"га ҳавола этилиб унинг бевосита рахбарига нисбатан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати