Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида тўхтатилган "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси ва йўловчисининг ёнидан ҳамда салон ва юкхонадан тақиқланган модда ва дори воситалари топилди

2022 йил 1 апрель куни соат 02:20 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Б.Нуғмоновлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль ҳайдовчиси, 1977 йилда туғилган А.Х.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда, шунингдек, салонда бўлган йўловчи, 1992 йилда туғилган Д.А.нинг ёнидан 4 дона “Тропикамид” номли ва 1 дона “Лирика” номли психотроп дори воситалари ҳамда транспорт воситаси салони ва юкхонасидан "колба" шишасига ёпиштирилган жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда, 71 дона “Тропикамид” номли, 15 дона “Лирика” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар А.Х. ва Д.А. ҳамда топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.