Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида "Lacetti" тўхтатилиб текширилганда

Жорий йилнинг 7 август куни соат 03:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шамшиев ва Ф.Джўраевлар томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб масканда хизмат олиб бораётган Кинология ва ППХ ходимлари иштирокида текширилганда, 1987 йилда туғилган йўловчи Р.Қ.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат гувоҳ ва холислар иштирокида расмийлаштирилган. Йўловчи Р.Қ. ва аниқланган модда ўрганиб чиқишлик учун туман ИИБга топширилган.