Тест режимида

Хабарлар

Сирдарёда ЙПХ ходимига "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди

Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПХ ходими О.Эгамбердиев "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган ва ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган "стакан" орқали текширмоқчи бўлганлиги акс этган видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори О.Эгамбердиевга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.