Спарк автомобили салонидан 5 дона гугурт қутисига солинган “марихуана” топилди
2021 йил 19 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ катта инспектори А.Пирдавлатов ва инспектор С.Умаровлар Қибрай тумани “Май” М.Ф.Й. ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтда, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини кўриб ортга қайрилиб олганлигини пайқашган ва шубхали ҳайдовчининг ортидан кузатиб боришган. Планшет мосламаси ёрдамидаги текширув давомида мазкур автомобиль билан боғлиқ бўлган 6 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Ходимлар махсус воситалар орқали ҳайдовчидан автомобилни тўхтатишини сўрашган. Ҳайдовчи тўхтаганидан сўнг холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган Т.Н. бошқарувидаги автомобилнинг салон қисмидан 5 дона гугурт қутисига солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ва топилган модда Қибрай тумани ИИБга топширилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган судга оид экспертиза натижасига кўра, топилган модда оғирлиги 125 граммга тенглиги, ушбу модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.