"Спарк" автомобили тўхтатилиб текширилганда
Жорий йил 18 август куни соат 04:25 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, "Ўрташик" маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходимлари О.Муҳаммадиев ва Б.Сувоновлар томонидан "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда автомобилнинг олд ўриндиғи ғилофининг орқа томондаги чўнтагида пластик идишнинг қопқоғига солинган, қоғозга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланиб тегишли тартибда холис ва гувоҳлар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат батафсил ўрганилиши учун аниқланган восита ҳамда транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари туман ИИБга топширилган.