Тест режимида

Хабарлар

"Spark"ни бошқарган 17 ёшли бола, автомобилида инсон танасига шикаст етказиши мумкин бўлган "бита" таёғини сақлаб юрган фуқаро, йўллардаги "учар" ҳайдовчилар

Қашқадарё вилояти автомобиль йўлларидаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 22 апрель куни соат 11:50 ларда Қарши шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Норимов томонидан тўхтатилган "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси 17 ёшли С.Ғ. эканлиги, ҳайдовчилик ҳуқуқи бўлмай туриб автомобиль бошқарганлиги аниқланган. Қоидабузарлик ҳолати белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

- 2022 йил 24 апрель куни Шаҳрисабз шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Рўзиқулов томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.К. транспорт воситасининг юкхонасида инсон танасига шикаст етказиши мумкин бўлган "бита" таёғини сақлаб юрганлиги маълум бўлган. Ушбу фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилиб, "бита" таёғи ҳудудий ИИБга далолатнома билан топширилган.

Қашқадарё вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар, текширувлар ва рейдлар давом этмоқда. Йўлларда махсус радар мосламалари билан жиҳозланган автомобиллар фаолияти давомида 120-150 км/соат атрофидаги тезликда ҳаракатланувчи "учар" ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситалари қайд этилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраймиз.