Спорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 23-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида, Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчаларда спортчилар ва ҳаваскорлар орасида “Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати-2022” бўлиб ўтади. Шу сабабли, мусобақа кунларида қатор кўчалар соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади:
• Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
• Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
• Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
• Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми;
Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз.