Тест режимида

Хабарлар

Тадбиркорлик субъектлари учун ТАНЛОВ ЭЪЛОНИ

Транспорт воситаларини вақтинча сақлаш (жарима майдони) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олиш бўйича танлов!
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини амалга ошириш бўйича юридик шахслар ўртасида танлов эълон қилинади.

Танлов предмети:

- Қонунбузарлик туфайли ушланган транспорт воситаларини сақлаш (жарима майдонлари) хизмати.

Танловда иштирок этиш шартлари:

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиш;

- Белгиланган санитария, ёнғинга қарши, экологик ва техник хавфсизлик талабларига жавоб берадиган жойга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;

- Майдонча видео кузатув, ёритиш, ва кириш-чиқишни назорат қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши зарур.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

- СТИР нусхаси (солиқ органидан);

- Майдонча жойлашган ерга эгалик ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

- Майдончанинг схематик режаси ва техник тавсифи (жиҳозлар, сиғим, қувват);

- Ташкилотнинг техник ва меҳнат ресурслари ҳақида маълумотлар;

- Агар мавжуд бўлса, бошқа тегишли рухсатномалар.

Ҳужжатлар қабул қилиш муддати:

- Эълон қилинган санадан бошлаб 15 иш куни ичида.

Топшириш манзили:

- Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати — my-car.uz

Алоқа учун:

Телефон: +998 (71) 267-60-10

Натижалар эълон қилиниши:

Барча иштирокчиларга ёзма равишда ва my-car.uz сайтида маълум қилинади.

Шартнома тузилиши:

Ғолиб деб топилган ташкилот билан ҳамкорлик шартномаси тузилади. Шартлар бузилган тақдирда, фаолият бекор қилиниши мумкин.

Эслатма:

Танловда иштирок этувчилар тақдим этган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгардир. Нотўғри ёки сохта ҳужжатлар аниқланса, ариза рад этилади.