Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ аниқланган навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 8 август куни соат 12:20 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Қаюмов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Labo" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштрокида текширилганда, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.А.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 9 август куни соат 00:10 ларда Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Толиев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.А. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 8 август куни соат 13:30 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Қаюмов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.А. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.