Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ аниқланган навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 15 апрель куни соат 00:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1957 йилда туғилган С.А.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.А. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 15 апрель куни соат 01:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан газетага ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.М. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 15 апрель куни соат 01:00 ларда, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Қорамурт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Вахобов ва З.Бурхоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ш.З. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.З. ва аниқланган модда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.