Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт Қашқадарёда аниқланди
2022 йил 3 апрель куни соат 03:40 ларда, Қашқадарё вилояти, Косон тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида, туман тиббиёт бирлашмаси рўпарасида хизмат олиб борган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги рейд давомида "Қарши-Косон" йўналишида ҳаракатланиб келган "Tico" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи Ғ.Н. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқаронинг ёнидан целлофанга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли моддалар топилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ғ.Н. ва топилган моддалар туман ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...