Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги фактлар Учтепа ва Янгиҳаёт туманларида аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 2 сентябрь куни соат 22:00 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Рашидов ва А.Толлиевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.С. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчи К.С.нинг чўнтагидан 4 дона ”Тропикамид” номли психотроп дорилар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи К.С. ва топилган дори воситалари Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2022 йил 2 сентябрь куни соат 23:40 ларда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Ботиров ва М.Бўроновлар томонидан "Бинокор" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, салонда бўлган йўловчи, 1992 йилда туғилган М.Т. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида, йўловчи М.Т.нинг ёнидан зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Т. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 3 сентябрь куни соат 00:10 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Раджабов ва А.Аллаевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилганда, салонда бўлган йўловчи М.М. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи М.М.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва топилган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 3 сентябрь куни соат 04:50 ларда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Ботиров ва М.Бўроновлар томонидан ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia-3" автомобиль тўхтатилган вақтда салонда бўлган йўловчи, 2000 йилда туғилган Б.Ў. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлани билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Б.Ў.нинг қўлидаги сигарета қутиси ичидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Ў. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.