Тақиқланган моддалар билан боғлиқ бир қанча фактлар аниқланди
ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- 2023 йил 3 январь куни соат 03:40 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Пайзиев томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Қ.Қ.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.Қ. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2023 йил 3 январь куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Жуманазаров ва А.Тожиевлар томонидан "Equinox" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1994 йилда туғилган Д.Р.нинг ёнидан қоғозга ўралган ва гугурт қутиларига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Р. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2023 йил 4 январь куни соат 00:40 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Ж.Тўраевлар томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1988 йилда туғилган М.М.нинг ёнидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2023 йил 4 январь куни соат 01:40 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Йўлдошев ва О.Рўзибоевлар томонидан, ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Н.нинг ёнидан целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукусимон модда ва 2 дона "Тропикамид" номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Н. ва топилган воситалар Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...