Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 28 август куни соат 18:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Isuzu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1986 йилда туғилган С.М.нинг қўл телефони ғилофи орқасидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.М. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 28 август куни соат 21:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Манбетов ва Ш.Холназаровлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1993 йилда туғилган З.А.нинг сумкасидан, пичоқ ҳамда қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ва 10 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро З.А. ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 28 август куни соат 22:20 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Х.Халилов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган Ф.Х.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Х. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 29 август куни соат 02:10 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Исакулов ва Б.Ахмедовлар томонидан, М.Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Л.И. бошқарувидаги "Hyundai" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 12 дона целлофанларга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Л.И. ва топилган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 28 август куни соат 17:10 ларда Яшнобод туманида жойлашган “Чўлпон” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари К.Икрамов ва О.Зокировлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.У. ва топилган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 29 август куни соат 00:30 ларда, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Фармонов ва А.Сориевлар томонидан, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Б.А.нинг ёнидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. ва топилган модда Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...