Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 17 ноябрь куни соат 10:00 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Хикматов ва М.Шариповлар томонидан ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги "Labo" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда автомобиль юкхонасидан целлофанга солинган, таркиби ва номи номаълум бўлган дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.З. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 17 ноябрь куни соат 09:50 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабоев ва Р.Тилеповлар томонидан ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 19 ноябрь куни соат 02:00 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Турғунбоев ва Й.Олимовлар томонидан, Х.Байқаро кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган Л.К.нинг ёнидан 4 дона “Тропикамид”, 4 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари ҳамда целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Л.К. ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...