Тақиқланган моддаларни олиб юрган яна бир йўловчи аниқланди
2022 йил 22 июль куни соат 01:50 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Турабоев ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1982 йилда туғилган Ж.Е.нинг сумкасидан зар қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ҳамда целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Е. ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...