Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт “Ўзбекистон” блок-постида аниқланди
2022 йил 2 август куни соат 22:10 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Ўзбекистон” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Юсупов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.З. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, салонидан 1 дона гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.З. ва топилган модда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.