Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт "Шарқ" ЙПХ масканида аниқланди

Жорий йилнинг 6 июль куни соат 03:45 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Джураев ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда салонда бўлган йўловчи, 2001 йилда туғилган А.Т. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида, ушбу йўловчининг уяли қўл телефони ғилофи орқасидан қора целофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Т. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...