Тест режимида

Хабарлар

Тартибни бузиб, қоидаларни менсимаган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

2022 йил 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳрининг "Хўжа Аҳрор Валий" кўчасида "Mercedes Benz 270" русумли, 01L700OA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Р.А. атрофдаги фуқаролар эътиборини жалб этиш мақсадида хавфли бўлишига қарамасдан турли манёврлар билан "дрифт"лар бажарган. Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги етмагандек, уни тартибга чақиришга уринган ходимларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар бугун, 2023 йил 3 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ўрганилиб, фуқаро Р.А.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-, 194-модда 1-қисм ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга ва тартибга риоя қилишларини сўраймиз.