Текширувлар давомида айрим ҳайдовчи ва йўловчилар гиёҳванд моддаларни олиб юрганлиги аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 17 январь куни соат 11:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, салонидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритиган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган С.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 17 январь куни соат 22:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Турабоев ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1998 йилда туғилган О.С.нинг ёнидан, гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 18 январь куни соат 00:30 ларда, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Ахмедов ва Ж.Ниғматуллаевлар томонидан, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1995 йилда туғилган А.К.нинг ёнидан целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли кукунсимон модда ҳамда икки дона 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.К. ва аниқланган моддалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда.