Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида уч нафар шахс қидирувда бўлиб чиқди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 1 март куни соат 22:00 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Ваисов томонидан, Гавҳар кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 1972 йилда туғилган Т.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Т.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 31 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 2 март куни соат 01:00 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Юсупов томонидан, Ширин кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Captiva" русумли атвомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 1976 йилда туғилган Н.Х.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 22 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Х. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 27 февраль куни, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, "Қуёшли" М.Ф.Й. ҳудудида жойлашган ЙПХ назорат постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Суннатиллаев томонидан, фуқоро, 1989 йилда туғилган Х.Н.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 12 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Н. ҳудудий ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...