Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида қидирув ҳамда гиёҳвандлик моддасини сақлаш билан боғлиқ фактлар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- 2021 йил 21 октябрь куни соат 02:45 ларда Учтепа тумани, Лутфий кўчасида ЙПХ ходими А.Нозимжонов томонидан “Captiva” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1995 йилда туғилган Х.М. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Х.М.нинг чўнтагидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.М. ва топилган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 20 октябрь куни соат 14:55 ларда, Бектемир тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида ЙПХ ходимлари Э.Азимбаев ва Ш.Абдураимовлар томонидан “Epica” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган И.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро И.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 23 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.И. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 19 октябрь куни соат 11:50 ларда, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасида ЙПХ ходимлари Э.Абдурасулов ҳамда Э.Шукуровлар томонидан “Damas” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган И.Э.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро И.Э. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 15 октябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.