Текширувлар давомида яна бир қанча фактлар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 2 май куни соат 08:00 ларда, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Сўқоқ” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Орифжонов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1987 йилда туғилган М.З.нинг сумкасидан 13 дона “Тропикамид” ва 58 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.З. ва аниқланган воситалар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 2 май куни соат 17:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Джўраев ва Ж.Турабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситасидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 2 май куни соат 01:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Ғофуров ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган Ш.Х.нинг ёнидаги гугурт қутиси ичидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Х. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 2 май куни соат 22:45 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Ғофуров ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган Х.М.нинг ёнидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.М. ва топилган қурол Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...