Текширувлар давомида ноқонуний тарзда гиёҳвандлик ва психотроп воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи ва йўловчилар аниқланмоқда
2021 йил 11 декабрь куни соат 00.10 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори У.Махкамов, Кинология хизмати ходими И.Узоқхужаев хамда ППХ ходими С.Бозоровлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган “Matiz” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган А.Х.нинг ёнидан кўк рангли целофан парчасига ўралган хамда йўловчи 1985 йилда туғилган А.Б.нинг ёнидан сигарета зар қоғозига ва 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан холис ва гувоҳлар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, юқоридаги фуқаролар ва аниқланган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
2021 йил 11 декабрь куни соат 00.30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори Ф.Джураев, Кинология хизмати ходими Ш.Абдукодиров хамда ППХ ходимлари Ж.Хўжаев ва К.Расуловлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган “Маlibu” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомашина йўловчилари: Х.Н.нинг ёнидан 1 дона конвалютада 6 дона “Трамадол-Ланнахер” номли психотроп дори таблеткалари хамда 1980 йилда туғилган, И.Рнинг ёнидан, целофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан холис ва гувоҳлар иштирокида тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, юқоридаги фуқаролар ва аниқланган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда.