Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида қидирув ҳамда гиёҳвандлик моддасини сақлаш билан боғлиқ фактлар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

- Жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 12:30 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Шарипов томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилганда салонда бўлган йўловчи, 2000 йилда туғилган Ж.Р. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида Ж.Р.нинг ёнидан "Kent" номли сигарет қутиси ичидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Р. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 26 октябрь куни соат 16:30 ларда, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчасида хизмат олиб борётган ЙПХ ходимлари А.Юлчиев ҳамда Н.Жўраевлар томонидан “Malibu” русумли автомобиль тўҳтатилиб, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган А.С.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 15 август кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.