Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланмоқда

- Жорий йилнинг 5 октябрь куни соат 08:45 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Н.Жуманазаров томонидан пиёда, 1967 йилда туғилган Н.Р. ўзининг турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан целлофанга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Р. ва топилган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 10:00 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва М.Шариповлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда ҳайдовчиси 1975 йилда туғилган Р.А.нинг чўнтагидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Р.А. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- Жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 02:30 ларда М.Улуғбек тумани ҳудудига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари А.Усмонов ва Д.Аҳмедовлар томонидан Осиё кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Х.И. ва йўловчиси 2001 йилда туғилган Х.К.ларнинг ёнидан, целлофан пакетга солинган, оқ рангли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу фуқаролар ва аниқланган моддалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.