Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида аниқланган навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 26 март куни соат 15:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва Ж.Турабоевлар томонидан, пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига чиқиб кетаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1974 йилда туғилган Д.Х.нинг ёнидан елим идиш тагига ёпиштирилган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Х. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 26 март куни соат 07:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Б.Нуғмоновлар томонидан, пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига чиқиб кетаётган, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, жами 162 та “Frigate” номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.М. ва аниқланган маҳсулотлар Тошкент вилояти божхона бошқармасига топширилган.

- 2022 йил 26 март куни соат 23:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1980 йилда туғилган М.С.нинг ёнидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...