Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар давомида тақиқланган моддалар билан боғлиқ яна бир қанча фактлар аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 7 август куни соат 16:45 ларда Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Тожибоев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2000 йилда туғилган А.И.нинг ёнидан қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.И. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 7 август куни соат 22:15 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Йўлдашев ва Х.Ташматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган С.Ф.нинг сумкасидан 11 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Ф. ва топилган воситалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 8 август куни соат 00:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Пайзиев ва Ф.Джўраевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 2 дона целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар топилган. Шунингдек, ушбу автомобилда бўлган йўловчи, 1994 йилда туғилган Ж.М.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” ва 29 дона “Регапен" номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.