Тест режимида

Хабарлар

Текширувлар мобайнида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:

- 2021 йил 1 ноябрь куни соат 20:00 ларда Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабоев, Ш.Холназаровлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, йўловчи, 1995 йилда туғилган Б.И. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро Б.И.нинг чўнтагидан целлофан пакетга ҳамда 2 дона "1000" сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.И. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 2 ноябрь куни соат 02:00 ларда, юқорида кўрсатилган ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, автомобиль ўриндиқлари орасидаги “Бар”нинг тагидан, гугурт қутисига солинган, шунингдек "1000" сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Р. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...