Термизда ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини ҳолидан хабар олинди.
Қабул давомида хизмат фаолиятига доир масалалар юзасидан жами 14 та мурожаат келиб тушди. Шундан 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 нафар мурожаатчига батафсил тушунтириш берилди, қолган 10 та мурожаат эса қўшимча ўрганишни талаб қилгани боис масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилиб, белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилиши қатъий назоратга олинди.
Қабул якунида хизмат раҳбари томонидан хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган сержант Намозов Баҳриддин Нормахаметович ҳамда сержант Луков Лочинбек Муҳаммадиевичларнинг оилаларига ташриф буюрди. Оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, хизмат давомида кўрсатган фидокорлиги ва жасорати йодга олиниб, марҳум ходимларнинг оила аъзоларига тегишли ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар доирасида зарур чоралар кўрилиши белгиланди.
Юрт тинчлиги ва фуқаролар хавфсизлиги йўлида кўрсатилган ҳар бир фидокорлик беқадр қолмайди, ҳар бир қаҳрамонлик номи абадий эҳтиромда сақланади.