ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 2023 йил 5–10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда, ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республикамизнинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Юқорида келтирилган ҳудудларда ҳаракатланувчи барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.