Тест режимида

Хабарлар

Тезлик — йўл-транспорт ҳодисасини юзага келтириши мумкин бўлган асосий омиллардан бири

Жорий йилнинг 16 февраль куни Сариосиё тумани, "Нелова" маҳалласи ҳудудида тезликни меъёридан оширган ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини қайд этувчи радар мосламаси ўрнатилган автомобиль ёнига "Ваз-2106" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтаб, гўёки атрофдаги тезлик билан боғлиқ қоидабузарликни тасвирга олишга ҳалақит беришга уринган.

Суҳбат давомида мазкур автомобиль ҳайдовчиси тезликни қайд этувчи радар қурилмаларига нисбатан норози кайфиятда бўлганлиги учун бу хатти-ҳаракатни содир этганлигини таъкидлади.

Таҳлилларга назар ташласак, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий қисми тезликни меъёридан ошириш билан боғлиқ. Шундай экан, йўлларда инсонлар саломатлигини асраш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тартибни назорат қилишга мўлжалланган автоматик тарзда ишловчи махсус қурилмалар янада кўпайтирилади.

Ушбу махсус қурилмалар айрим тезюрар, қоидабузар ҳайдовчиларни тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини назорат қилиб, уларнинг қоидаларга риоя этишини ва бу орқали саломатликларини асрашни таъминламоқда.

Юқоридаги видеода акс этган ҳолат бўйича ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя этишларини сўраймиз.