Тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчининг ёнидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар топилди
Текширувлар давомида:
- 2021 йил 28 декабрь куни соат 16:30 ларда, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Султонов ва Р.Нурматовлар томонидан, Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобилга тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.Б. ЙПХ ходимининг ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган.
Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув мобайнида ҳайдовчи Б.Б.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган 4 дона, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Б. ва аниқланган моддалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 28 декабрь куни соат 18:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими И.Джумабаев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, автомобиль салонидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ж.М. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.