Тест режимида

Хабарлар

Томди туманида юк автомашинасини жарима майдонидан чиқартириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Томди туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда  фуқаро Э.М. (муқаддам судланган) фуқаро Ҳ.Б.нинг ишончига кириб, унга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўпланган ҳужжатлар бўйича гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида унинг фойдасига қарор қабул қилиб, юк автомашинасини ва темир қувурларини жарима майдонидан чиқартириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.