Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБда маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди
Тадбирга Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги академик лицей ижрочи директори, доцент Ф.Рашидов ва ИИВ Малака ошириш институти махсус касбий фанлар кафедрасининг катта ўқитувчиси З.Алиевалар маърузачи сифатида ташриф буюришди.
Маънавий-маърифий дарс давомида доцент Ф.Рашидов ЙҲХБ шахсий таркибига "Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги" мавзусида маъруза қилиб, фикр эркинлигининг аҳамияти, унинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқий меъёрлари ҳақида батафсил тушунтириб ўтдилар.
Шунингдек, ИИВ Малака ошириш институти махсус касбий фанлар кафедрасининг катта ўқитувчиси З.Алиева "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президентимизнинг ПҚ-1-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, ушбу ҳужжатнинг аҳамияти ва амалий татбиқ этилиши юзасидан иштирокчиларга кенг маълумотлар бердилар.
Тадбир сўнггида иштирокчилар маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва мавзу юзасидан фикр алмашдилар.