Тест режимида

Хабарлар

Тошкент шаҳрида “Хавфсизлик камари-умр гарови” шиори остида челлендж ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” нинг тунги хизмати давомида йўл ҳаракати иштирокчилари, бевосита ҳайдовчи ва йўловчилар билан “Хавфсизлик камари-умр гарови” шиори остида челлендж ўтказилиб, уларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари бўйича тарғибот-ташқивот ишлари олиб борилди.
Тарғибот тадбири давомида “Хавфсизлик камари-умр гарови” шиори остидаги буклетлар ҳамда ҳаракат иштирокчиларини ҳозирги давр учун энг муҳим бўлган тасдиқланган маълумотларни биринчилардан бўлиб хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифалари кўрсатилган флаерлар тарқатилди.
Тадбир давомида Йўл-патруль хизмати инспекторлари ва масъул ходимлар томонидан автомобилда ҳаракатланиш давомида хавфсизлик камаридан фойдаланган ҳайдовчи ва йўловчиларга миннатдорчилик билдирилди.
Барча ҳаракат иштирокчиларидан Тошкент шаҳрида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” давомида “Хавфсизлик камари-умр гарови” шиори остидаги ўтказилаётган челледжга фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Зеро, Сизнинг ҳаётингиз биз учун муҳимдир.