Тест режимида

Хабарлар

"Trailblazer" русумли, 50212NAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилганлиги ҳақида хабар берилган эди

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 1-моддаси, 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Д.Ш.Қодиров томонидан электрон тартибда расмийлаштирилган маъмурий баённома учун 900 минг сўм миқдордаги жарима солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Ушбу ҳайдовчи томонидан 2023 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 332 прим 1-моддасига кўра 15 кунлик муддатда амалга оширганлиги сабабли асосий тўловнинг 70 фоизини, яъни 630 минг сўм жарима миқдорини тўлаган.

Ҳозирда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун тўлов тизими марказлаштирилган ҳолда ягона биллинг тизими орқали электрон тартибда амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Жарима чипталарининг тўлов ҳисоб рақамлари Тошкент шаҳрида жойлашган марказий банк томонидан берилиши ва тўловлар марказий банкига келиб тушишини инобатга олган ҳолда барча тўлов чипталарида автомат равишда ушбу манзил киритилади.

Ҳуқуқбузарлар қонунчилик нормаларида белгиланган муддатларда жарима миқдорини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.

ИИВ ЖХД ЙҲХ хизмати очиқлик ва шаффофлик тамоили асосида фаолият олиб боришини маълум қиламиз.