Тест режимида

Хабарлар

Транспорт воситасини давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб бошқариш тақиқланади

Тошкент вилояти автомобиль йўлларида давлат рақам белгиси бўлмаган транспорт воситалари тўхтатилиб текширилганда, айрим ҳайдовчилар давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланганлиги аниқланган. Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси бешинчи қисмига кўра, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.