"Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ажратилган ер майдонларида 2022–2024 йилларда “Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари”ни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди;
- Транспорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда “Йўл ҳаракати қоидаларининг асослари” видеокурсларини яратади ва таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштириш чораларини кўради;
- Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022–2024 йилларда таълим муассасалари атрофида белгиланган тартибда ҳаракат тезлигини камайтирувчи сунъий нотекисликлар ёки шовқин чизиқлари босқичма-босқич ўрнатилиб, тўлиқ жиҳозланишини таъминлайди.